Авторизация
Авторизация или Регистрация
Сменить тему
СОВЕТУЕМ
Мини Чат
Кто онлайн

Яна бир ғалаба Ислом Каримов хотирасига бағишланди

Наманганлик Фурқатбек Ёқубов спортда салмоқли ютуқларга эришаётган умидли ёшлардан. 13 ёшидан буён спорт билан мунтазам шуғулланиб келаётган Фурқат кикбоксинг бўйича олти карра Ўзбекистон чемпионлигига эришган, қатор халқаро турнирлар, Осиё чемпионатларида шоҳсупадан жой олган.
 
Пенчак силат спорт тури бўйича ҳам олти карра мамлакат кубоги ғолибидир.
 
У ўзининг навбатдаги ғалабасини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлади.
 
Ушбу жанг Хитойнинг Шанҳай шаҳрида бўлиб ўтди. 62 килограмм вазнда ринга тушган Фурқатбек Ёқубов ғалаба қозонганидан сўнг, эгнига Ислом Каримовнинг сурати туширилган либосни кийди.
 
Итервью бериш чоғида "Мен бу ғалабамни юртимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишлайман”, дея таъкидлади.
 










Теги:
     Просмотров 5 507  |  Комментариев 0
Похожие новости
Комментарии
Имя:*
E-Mail:
        
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив