СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!
Опубликовал: shohruh
5-10-2016, 10:20
Просмотров: 10 980
Комментарии: 0

ЛОЛА АҲМЕДОВАДАН ЯНГИ КЛИП: "ЮРТДАН АЙРИЛМА”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедова Истиқлол тантанасининг 25 йиллик юбилейига ўз туҳфасини тақдим этмоқда. "Юртдан айрилма” номли қўшиғига ишланганган видеоклип жаннатмакон ўлкамизнинг чорак асрлик тўйига ажойиб совға бўлиши турган гап. Хонанданинг мухлислари ушбу клипни томоша қилишар экан, дилларидаги ватанпарварлик руҳи яна бир бор авж олиши аниқ!

 

СЕВАРА НАЗАРХОН ЯНГИ АЛБОМИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ

Куни-кеча "Озод юрт тўлқинлари” анъанавий медиа-фествиалида ўз куй-қўшиқлари билан иштирок этиб йиғилганларни хушнуд айлаган Севара Назархон мухлислари учун ажойиб янгилик. Хонанда шу кунларда янги албоми устида тинмай меҳнат қилмоқда. назархоннинг янги қўшиқларидан иборат ушбу мусиқий гулдасту унинг ашаддий тингловчиларини кўп куттирмайди.

 

"РАДИО” ГУРУҲИДАН "ПАРВОНАМ”

Ўзининг ноанъанавий йўналиши билан қисқа фурсатда мухлислар эътиборини қозонган "Радио” гуруҳидан премьера! Тез кунда гуруҳ вакиллари янги "Парвонам” номли мусиқий композицияга ишланган клипни тақдим этишади. "Радио”чиларнинг сўзларига кўра, бу клип устида профессионал ижодий жамоа иш олиб бораётир. Ушбу видекетма-кетлик гуруҳнинг "Масхарабоз” клипи каби оммалашадими ёки йўқ – буни вақт ҳукмига қўйиб берамиз...

 

ФАРРУХ РАИМОВ ХОТИНИ БИЛАН ДУЕТ КУЙЛАДИ

Дилсўз билан оила қуриб, ижод отини ҳам қамчилатган Фаррух раимов тинмаяпти. Икки ижодкордан иборат жуфтлик биргаликда дует куйлашди. "Севгилим” номли ушбу қўшиқ Фаррух ва Дилсўз мухлислари учун ажойиб совға бўлиши аниқ. Қолаверса, Раимовнинг яна бир янги – "Ўғилой” номли таронаси ҳам тез орада омма эътиборига ҳавола этилади.

 

МИРЗАБЕК ХОЛМЕДОВ ЎҒИЛЛАРИ БИЛАН ГОСТРОЛДА

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов юртимиз Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб гострол сафарларини бошлаб юборишди. Истиқлол юбилейига аталган "От босганни той босади” номли концерт дастури барча вилоятларда бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, унда Мирза аканинг ўғиллари – Ойбек ва Улуғбек ҳам иштирок этишади.

 

ШОҲЖАҲОН ЖЎРАЕВДАН ЯНГИ АЛБОМ: "1009”

Хонанда Шоҳжаҳон Жўраев ҳам Истиқлол тантаналари арафасида мухлисларини хушнуд айлади. Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган "Ким эдигу ким бўлдик” номли клипи сизни бефарқ қолдирмайди. Шу билан бирга кичик Жўраев яқин орада "1009” номли янги албомини мухлислари эътиборига тақдим этади. Нега айнан, 1009 – буни тез орада билиб оламиз!

 

ОЛИМПИАДА ЧЕМПИОНЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ ШОВ-ШУВЛИ ЛОЙИҲА

Истиқлол байрамига чинаккамига муносиб туҳфа бўлган олимпиада чемпионтарининг ютуқлари бутун юртимизни хурсанд айлагани турган гап. Руслан Нуриддинов, Диёрбек Урозбоев, Ришод Собиров, Ҳасанбой Дусматовлар иштирокидаги шов-шувли лойиҳа тез орада сайтимизда эътиборингига ҳавола этилади. Ишонаверинг, бунақаси – ҳали бўлмаган!

 

ТЕЗ КУНДА ОЗОД ШАМС ПРЕМЬЕРАСИ

Ижтимоий тармокларда Севара Солиеванинг келин куйлакдаги фотоссесияси тезликда таркалмокда. Севара Солиева яна турмушга чикдими деган савол барчани уйлантирмокда? Озод Шамс томонидан  олинаетган "Елгиз"лар фильмининг тасвирга олиш жараенлари уз нихоясига етди халос. Тез кунларда фильмнинг катта экранларда томоша килишингиз мумкин. Бош ролларда Шавкат Комилов, Шахло Темирова, Бехруз Тохиров, Севара Солиевалар ижро этишган. Озод Шамсдан навбатдаги купгина вокеа ва саргузаштларга бой фильм томошабинларга манзур булади деган умиддамиз.

 


Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.





Другие новости по теме:
СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!
Добавление комментария
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив